| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
БАДР ҒАЗОТИ
Ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойидан саккиз кун ўтганда Расулуллоҳ с.а.в. асҳоблари билан Мадинадан чиқдилар. Амр ибн Умми Мактумни одамларга намоз ўқиб беришга қолдирдилар. Абу Лубобани Мадинага ҳоким қилиб қўйдилар. Ғазотга Мадинадан уч юз беш киши чиқишди, уларда етмишта туя бўлиб, икки, уч ва тўрт киши битта туяга навбатлашиб минар эдилар. Абу Суфён карвонининг хабарини кутиб, Зафирон водийсига бориб туришди. Шу ерда уларга Қурайш ўз карвонини ҳимоя қилиш учун Маккадан чиққани ҳақидаги хабар келди. Энди масала Абу Суфён карвони билан эмас, балки Қурайш билан тўқнашиш ёки тўқнашмаслик бўлиб қолди. Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонлардан маслаҳат сўраб, уларни Қурайшнинг ишидан хабардор қилдилар. Абу Бакр р.а. ва Умар р.а. ўз раъйларини билдиришди. Кейин Миқдод ибн Амр ўрнидан туриб деди: «Ё Расулаллоҳ, Оллоҳ сизни нимага буюрган бўлса, шуни ижро қилинг, биз сиз билан биргамиз. Оллоҳга қасамки, биз сизга Бану Исроил Мусо uга: «Сен Раббинг билан бирга бўлиб, душманларга қарши урушгин, биз шу ерда кутиб турамиз», деганидек иш тутмаймиз. Биз сиз билан биргамиз. Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, бизни Баркул-Ғимодга олиб борсангиз ҳам, у ерга етгунча сизнинг ёнингизда жанг қиламиз». Мусулмонлар сукут сақлаб қолишди. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Менга маслаҳат беринглар, эй одамлар». Бу сўзлар билан Расулуллоҳ с.а.в. Ақаба кунида фарзандлари ва хотинларини ҳимоя қилган нарсалардан Расулуллоҳ с.а.в.ни ҳам ҳимоя қилишга байъат берган ансорларни ирода қилган эдилар. Расулуллоҳ с.а.в. ансорлар бу байъат у зотнинг душманлари Мадинада уруш қилсагина ёрдам беришни бизга лозим қилади деб, ўйлашларидан хавфсирар эдилар. Ансорлар бу сўзлар уларга қаратилганини билишди ва уларнинг байроқдорлари Саъд ибн Муоз Расулуллоҳ с.а.в.га қараб: «Ё Расулаллоҳ, бизни ирода қиляпсизми?» деди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Ҳа», дедилар. Саъд: «Биз Сизга иймон келтирганмиз, Сизни тасдиқлаганмиз, Сиз олиб келган нарсани ҳақ деб билганмиз, шунга биноан Сизга қулоқ солиб, итоат қилишга аҳду-паймон берганмиз. Шундай экан, ё Расулаллоҳ, хоҳлаган ишингизга киришаверинг, биз сиз билан биргамиз. Сизни юборган Зотга қасамки, агар бизни мана шу денгиз олдига олиб борсангиз ва унга шўнғисангиз, биз ҳам сиз билан шўнғиймиз, биздан бирорта одам ортда қолмайди. Эртага бизни душманимизга рўбарў қилишингизни хоҳламаслик бизларга ётдир. Албатта, биз урушда сабрли ва душманга йўлиққанда салобатлимиз. Шояд Оллоҳ Таоло сизга биз тарафимиздан кўзларингиз хурсанд бўладиган нарсаларни кўрсатса. Бас, бизни Оллоҳнинг марҳамати ила олиб боринг», деди. Саъд сўзларини тамомламасдан Расулуллоҳ с.а.в.нинг юзлари хурсандчиликдан ёришиб кетди ва: «Юринглар ва хурсанд бўлингларки, дарҳақиқат, Оллоҳ Таоло икки нарсадан бирини менга ваъда қилди. Оллоҳга қасамки, мен ҳозир гўё қавмнинг ҳалокатини кўриб тургандайман», дедилар. Шундан кейин
47-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|